Амбарат "Атлетико"га ўтмоқчи

Марокаш терма жамоаси ва "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат фаолиятини қаерда давом эттириш борасида қарор қилди. Бу ҳақда "Sport" нашри маълум қилди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчи "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқишларига қарамай, "Атлетико Мадрид"га ўтмоқчи. Софьяннинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда Амрабат барча турнирларда 49 та жангда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган. Унинг "бинафшаранглилар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!