Америкалик теннисчилар чехларга дарс берди

Австралиянинг Перт шаҳри мезбонлик қилаётган Хопман кубоги доирасида АҚШ терма жамоаси ва Чехия теннисчилари ўзаро куч синашди. Мусобақа қоидасига кўра, терма жамоалар эркаклар ва аёллар ўртасида биттадан яккалик учрашувлари ва аралаш жуфтлик ўйинларини ўтказди.
 
Учала учрашувда ҳам АҚШ терма жамоаси вакиллари зафар қучди.
 
АҚШ — Чехия 3:0.
 
Коко Вандевеге — Люция Градецка 6:4, 6:2.
 
Жек Сок — Адам Павлашек — 7:5, 3:6, 6:3.
 
 
Коко Вандевеге ва Жек Сок — Люция Градецка ва Адам Павлашек — 2:4, 4:2, 4:1.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!