Америкаликлар ҳам Мессига “даҳшатли” шартнома берди

Лионель Мессини ўз сафида кўришни истаётган клублар маош масаласида ўзларининг тарихий рекордларини ўрнатишга уринмоқда.

“Ал-Ҳилол” раҳбарияти аргентиналик жаҳон чемпионини ўз сафига уч маротаба чорлаб, ҳар мавсум учун 400, 500 ва 600 миллион евро миқдорида маош таклиф қилди. Бироқ, Месси уларни қабул қилишга шошилмаяпти.

Ўз навбатида, “Интер Майами” ҳам Мессини ўз тарихида энг катта маош соҳибига айлантирмоқчи.

Sport.es нашрининг хабар беришича, америкаликлар ҳам Мессига 200 миллион евролик шартнома берган. Бироқ улар бу суммани тўрт мавсум давомида бўлиб тўламоқчи.

Бундан ташқари, “Интер Майами” 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтиши аргентиналик юлдузнинг танловига ижобий таъсир қилишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!