Амир Хан нокаут тасодиф эканини исботламоқчи
Британиялик машҳур профессионал боксчи Амир Хан 2016 йилнинг 7 май куни WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги камари учун бўлган жангда Сауль Альваресдан нокаутга учраган эди.
Амир Хан ҳамон ярим ўрта вазнда чемпион бўлишга қодир эканига ва битта ғалабадан сўнг барча омадсизликлари унитилишига қаттиқ ишонмоқда.
- Альварес билан жангдан кейин билдирилаётган танқидларга эътибор бермайман, - дейди Амир Хан. - Мен ўзимга бу жангни юта олишимни исботламоқчи эдим, лекин ўхшамади. Мен ярим ўрта вазнда жаҳон чемпионлигига эриша олишимга ишонаман. Агар шундай қилсам, мағлубиятим унутилади.
Амир Хан профессионал рингда 34 та ғалаба ва тўртта мағлубият қайд этган. У фаолияти давомида турли йўналишлар бўйича бир неча маротаба жаҳон чемпионлиги учун жанг қилган. Сауль Альварес эса 48 та жангда зафар қучган ва бир марта мағлубиятга учраган. Мексикалик боксчи айни пайтда WBC ва WBО йўналишларида чемпионлик камарига эгалик қилмоқда.
Фикрлар