Аморим ҳам авлиё эмас экан: “Манчестер Юнайтед” ҳали анча қийналади!
Англия чемпионатининг 12-турига келиб, “Манчестер Юнайтед” янги бош мураббий Рубен Аморим бошчилигида илк учрашувини ўтказди.
“Ипсвич Таун” жамоаси меҳмони бўлган манчестерликлар сафар учрашувида базўр дуранг натижани сақлаб қолди.
Учрашувдан кейин португалиялик мутахассис ўз фикрларини билдирди.
- Натижамиз мухлисларнинг хафсаласини пир қилганини биламан. Лекин биз ўзгариш жараёнидамиз ва бунинг учун кўпроқ учрашувлар талаб этилади.
Биз ҳали узоқ қийналамиз, лекин имкон қадар учрашувларда ғолиб чиқишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу вақт олади.
Учрашувда дарвозабон Андре Онана ишончли ўйнамаганида ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Икки кунлик машғулотларда йигитлар кўп нарсани ўзгартиришга улгургани йўқ, - деди Рубен Аморим.
Фикрлар