
Аморим Магуайр қолишини истаяпти
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Харри Магуайрнинг келажаги ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Manchester United Forever хабарига кўра, клуб яқин ҳафталарда Магуайр билан шартномани узайтириш опсиясини фаоллаштиради. Ушбу қарор бош мураббий Рубен Аморим билан биргаликда қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ҳимоячи 2019 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда инглиз футболчиси барча турнирларни инобатга олганда 13 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урган.
Магуайрнинг "Қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 15 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар