
Аморим: "Манчестер Юнайтед" бу мавсумдаги энг ёмон жамоа бўлиши мумкин"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг 2024/25 йилги мавсумини қаттиқ танқид қилди. Эртага англияликлар Европа Лигаси ярим финалида "Атлетик"ни қабул қилади (илк учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба).
"Ҳозирги ҳолатда, агар Премьер-лигага назар ташласак, мен тайинланган пайтдан бери энг ёмон натижаларга эришган жамоа бўлдик. Мавсум охирида, агар Европа кубогини ютсак ҳам, Премьер-лига тарихидаги энг ёмон жамоа сифатида қолишимиз мумкин.
Ҳеч нарса ўзгармайди. Биз бу мавсум ноумидлик билан ўтганини яхши биламиз. Ҳозир ҳам шундай ўйлайман — бу сўнгги 50 йил ичидаги энг ёмон мавсум" — дея таъриф бериб ўтди португалиялик мутахассис.
Айни вақтда МЮ Премьер-лига жадвалининг қуйи ярмига яқин жойлашган ва чемпионатдаги сўнгги 5 ўйиндан 3 тасида мағлуб бўлган.
Фикрлар