Аморим: “Мен рекордга эмас, натижага қарайман”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим “Ливерпуль”га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис навбатдаги ўйин ва Маркус Рэшфорд ҳақида гапирди.
“Биз эртага дунёнинг энг кучли клуби билан тўқнаш келамиз. Шунинг учун мен қандайдир рекордларга эмас, муваффақиятга эришиш ҳақида ўйлайман. Шу боис, жамоам билан кўпроқ машғулотларга эътибор берадиган бўлдик.
Агарда Рэшфорд ҳақида гапирадиган бўлсам, англиялик ҳужумчи эртага майдонда ҳаракат қилмайди. Хаттоки, Маркус биз билан машғулот ҳам ўтказмади. Бунга асосий сабаб шуки, у бироз шамоллаган, ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Шу сабабли, 27 ёшли футболчи мерсесайдликларга қарши тўқнашувда бизга ёрдам бера олмайди” – деди португалиялик бош мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим бошчилигидаги “қизил иблислар” сўнгги 5 та учрашувнинг 4 тасида мағлубиятга учради.
Фикрлар