Аморим “Милан”га собиқ шогирдларини чақирди
Италиянинг “Милан” жамоаси янги бош мураббийи этиб тайинланган Рубен Аморим жамоа ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқда ва бу позицияга номзодларни танлаяпти.
Инсайдер Антонио Витьеллонинг X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, португалиялик мутахассис таркибни кучайтириш учун номзодлар рўйхатига ўзининг собиқ жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Лисандро Мартинесни киритган.
Яна бир номзод – Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳимоячиси Гонсалу Инасиу.
Манбага кўра, ҳар икки футболчи ҳам Аморимга жуда маъқул. Мураббий улардан камида биттасини “Милан”га олиб келишга умид қилмоқда.
Шунингдек, футболчилар билан дастлабки алоқалар ҳам ўрнатилгани маълум қилинди.
Рубен Аморим жорий йилнинг июнь ойида “Милан” жамоаси бош мураббийига айланган. У бунга қадар “Спортинг” ва “Манчестер Юнайтед” клубларида фаолият юритган.

Фикрлар