Аморим ўзини хавфсиз ҳис қилмаяпти

Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида ўзини хавфсиз ҳис қилмаяпти. 

Аморим МЮга келгач, АПЛнинг дастлабки 7 ўйинининг 4 тасида мағлуб бўлди. Бу клуб учун антирекорддир. 

"Манчестер Юнайтед" мураббийи ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди. Айтиш мумкинки, мен бу ерда бир ойдан бери тўртта машғулот ўтказдим. Бироқ ҳали ғалаба қозонмадик. Бу ҳақиқат ва менга жуда мос келади", - деди португалиялик мураббий. 

Қайд этиш лозим, кеча бўлиб ўтган "Вулверхэмптон"га қарши учрашувда "қизил иблислар" 2:0 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!