Аморим Рэшфордни кетма-кет учинчи учрашувга чақирмагани сабабини айтди

  • 22 декабрь, 2024, 18:44
  • Зоҳир Тошхўжаев
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим 17-тур доирасида “Борнмут”га қарши учрашув қайдномасига Маркус Рэшфордни киритмади.

Клубнинг асосий юлдузи кетма-кет учинчи беллашувда жамоадан четда қолмоқда.

Португалиялик мутахассис ўз қарорини қуйидагича изоҳлади.

- Рэшфордни таркибга киритмаслик бу менинг қарорим ва ҳар доим қарорни ўзим қабул қиламан. Таркибни мен танлаймай, футболчиларимнинг энг яхши ўйинларини кўринишни истайман, турли ўйинчилар билан ҳар хил вариантларни синаб кўраман. Менинг мақсадим шу, - деди Рубен Аморим.

27 ёшли Рэшфорд аввал “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм”га қарши учрашувлар қайдномасига ҳам киритилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!