
Аморим “Рома”дан ҳужумчи олмоқчи! У ким экан?
“Рома”нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала трансфер бозорида даъвогарлари кўп ўйинчилардан ҳисобланади.
31 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед” ҳам нишонга олди. Манчестерликлар уни ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи.
Европадаги мураббийлар Пауло Дибаланинг ҳужум ташкил қилиш қобилияти, жамоани ўз ортидан эргаштира олиши, майдонни яхши кўра олишини алоҳида эътироф этишади.
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти тажрибали футболчи жамоага олиб келинса, ҳужум чизиғида ранг-барангликни оширишига ишонч билдирмоқда.
Ўз навбатда, “Рома” футболчи бўйича яхши таклиф тушса, кўриб чиқишга тайёр. “Манчестер Юнайтед” жаҳон чемпионини қўлга киритиш учун қтъанинг бошқа клублари билан рақобат қилишига тўғри келади.
Фикрлар