Ампутант футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди (фотогалерея)

Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази майдонида ампутант футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Қайд этиш лозимки, бу галги Ўзбекистон чемпионатида 6 та жамоа ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. “Байналминал”, “Матонат”, “Андижон”, “Фарғона”, “Жиззах” ва “Зомин” жамоалари ўртасида кечаётган ҳар бир ўйин қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтаётгани мусобақани янада томошабоп бўлишини таъминлаш билан бирга, жамоалар ўртасида рақобат ортишини таъминламоқда.

Қизғин ва муросасиз руҳда кечаётган 1-тур учрашувлари 31 майга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!