Амрабатнинг акаси “Хелайфи мени эшитаётган бўлсанг, укамни олиб кет”

Марокаш футболчиси Софян Амрабат мундиалдаги ўйинлари орқали бир қатор топ клублар эътиборига тушди. Ярим ҳимоячини “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” жамоалари ўз таркибига қўшиб олишни истайди.

Амрабатнинг акаси Норди Амрабат укасининг қайси жамоага ўтишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Софян ПСЖга ўтишни истайди. Аммо Париж клуби ушбу трансферни амалга ошириши ҳақида хабарлар мавжуд эмас.

Носир Ал-Хелайфи, агар мени гапларимни эшитаётган бўлсанг, укамни олиб кет”, - деди ярим ҳимоячининг акаси.

Амрабат Марокаш билан жаҳон чемпионати ярим финалигача етиб келди. Уларни олдинда Францияга қарши ажойиб баҳс кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!