
"Ан-Наср" бош мураббийи: "Роналду жаҳон футболи учун ўрнак"
"Ан-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш жамоа сардори ва асосий юлдузи Криштиану Роналдуни футбол учун намуна деб атади.
"Роналду - жаҳон футболи учун ажойиб ўрнак. У 40 ёшда ва ажойиб жисмоний тайёргарликка эга. Бундан ташқари, стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду туфайли бу ерга тўпланганини унутмайлик.
"Ан-Наср" таркибида жаҳон миқёсидаги шундай юлдуз бўлишига лойиқ", - деди ар-Риёд жамоаси бош мураббийи Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалида "Ал-Иттиҳод"га қарши ўйиндан сўнг (2:1).
Маълумот ўрнида, португалиялик суперюлдуз 2023 йилнинг қишидан бери Саудия клубида тўп тепмоқда. Бу вақт оралиғида Криштиану "Ан-Наср" сафида 106 та ўйинда майдонга тушиб, 93 та гол ва 20 ассист қайд этди.
Фикрлар