“Ан-Наср” бош мураббийи Роналдуга кўп тўп узатишни таъқиқлади
“Ан-Наср” бош мураббийи Руди Гарсия ўз футболчиларига Криштиану Роналду майдонда бўлганида қандай ўйнаш кераклигини тушунтирди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Руди Гарсия жамоадаги ўйинчиларни Криштиану Роналдуга ҳаддан зиёд кўп тўп узатишдан қайтарган.
- Ўйинда футболчилар одатдагидек ҳаракат қилишлари жуда муҳим аҳамият касб этади. Улар Криштиануга тўп узатишга интилишлари керак эмас. Мен уларга майдонда тўғри қарор қабул қилишлари кераклигини айтдим.
Криштиану ёки Талиска бўш турганида тўп сўраса, уларга пас бериш керак.Чунки гол уриш уларнинг иши.
Охирги ўйинда рақиб майдончаси ичида Роналдуни ҳам, Талискани ҳам топиб бўлмади. Биз улардан бири доимо рақиб дарвозаси олдида бўлишини таъминлашимиз ва бунинг устида ишлашимиз керак, - деди Руди Гарсия.
Фикрлар