"Ан-Наср" ирода намойиш этди, Машарипов эса Роналдуга илк голини уриш учун катта ёрдам берди (Видеошарҳ)
Саудия Арабистони чемпионати 15-туридан ўрин олган "Ал-Фотиҳ" - "Ан-Наср" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мезбонлар сафида Тельо ҳамда Бендебка гол урга бўлса, риёдликларнинг таркибида Талиска рақиб дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, Роналду учрашув якунига яқин пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
Легионеримиз Машарипов захирадан майдонга тушиб, пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Айнан у ишлаган 11 метрлик зарбани португалиялик форвард голга айлантирди.
Қуйида мазкур ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар