"Ан-Наср" қизиқаётган Гризманн энди "Ал-Ҳилол" кузатувлари доирасида!
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби Антуан Гризманн учун 40 миллион евро таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Ашраф Бен-Айяд хабар берди.
32 ёшли франциялик футболчига аввалроқ "Ан-Наср" клуби қизиқиш билдираётганди. Аммо кейин риёдликлар бу фикрдан қайтишганди.
Маълумот ўрнида, Гризманн ўтган мавсум Ла Лиганинг 38 ўйинида 15 та гол урди ва 17 голга ассистентлик вазифасини бажарган.
Фикрлар