"Ан-Наср" Роналду жаримадан супер гол урган ўйинда ғалаба қозонди

Саудия Арабистони чемпионати 21-туридан ўрин олган "Ан-Наср" ва "Абҳа" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду жарима зарбасидан супер гол уришга муваффақ бўлди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов эса 88-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Маълумот учун, риёдликлар ушбу ғалабадан кейин очколар сонини  49 тага етказиб, иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!