«Ан‑Наср» ва «Ал‑Ҳилол» «Барселона» сардорига даъвогарлик қилмоқда
Бразилия терма жамоаси ва «Барселона» клуби вингери Рафинья ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Ферран Мартинес ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, бразилиялик вингерга Саудия Арабистонининг икки клуби — «Ан‑Наср» ва «Ал‑Ҳилол» жиддий қизиқиш билдирган. Ушбу жамоалар 29 ёшли футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда. Шунингдек, Рафиньяга таклиф этилаётган маош ҳозиргидан тўрт баробар кўп бўлиши мумкин.
Рафиньянинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнида ниҳоясига етади. Жорий мавсумда у клуб сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар