"Ан-Наср"нинг янги мураббийи Роналду ҳақида гапирди

Португалиялик мутахассис Луиш Кастро "Ан-Наср"нинг янги бош мураббийи бўлди. Журналистлар билан суҳбатда у клубда йил бошидан тўп сураётган Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

Дунёнинг энг яхшиларига мураббийлик қилиш ҳар доим ёқимли. Роналду футбол тарихида ёрқин из қолдирган инсон. У билан, қолаверса, жамоа билан ишлаш жуда ёқимли бўлади”, — деди Кастро ОАВга.

Роналду “Ан-Наср” сафида жами 19 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган.

Риёдликлар Руди Гарсия бошчилигидаги Саудия Арабистонининг ўтган мавсумини иккинчи поғонада якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!