Ана ҳолос! Жервонта Дэвис бир вақтнинг ўзида 3 вазн чемпиони бўлмоқчи

"The Athletic" нашри ҳабар беришича, супер енгил вазн тоифасида WBA Regular чампиони Марио Барриос ва ҳозирда 2 вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланган Жервонта Дэвис жанги бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Жервонта Дэвис биринчи енгил вазнда (59кг) WBА Super ва енгил вазнда (61кг) WBA Regular камари эгаси ҳисобланади. "Танк" Дэвис ( 24-0, 23КО) ўтган йили октябрь ойида Лео Санта Крузни нокаутга учратиб, икки вазнда бир вақтнинг ўзида чемпионлик камарлари эгасига айланган эди. Эндиликда у яна битта юқори вазнда жанг ўтказмоқчи.

25 ёшли Барриос (26-0, 17 КО) эса Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ҳаракат қилаётган супер енгил (63.5 кг) вазнда WBA чампионлик камарига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!