Ана ҳолос! Конор Валентина Шевченко ва Генри Сехудо жангида ким ғалаба қозониши ҳамда қай бирига пул тикишини билдирди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор Валентина Шевченко ва Генри Сехудо ўртасида бўладиган жанг ҳақида ўз тахминини билдирди.

"Мен Валентина Шевченко ғалаба қозонишига ишонаман. Унга 10 минг доллар пул тикишга тайёрман. Лекин, бу жанг бўлмайди.

Опа-сингил Шевченколар ажойиб жангчилар. Валентина эса бетакрор. У тарихдаги энг яхши аёл жангчиларидан бири.

Ўйлашимча, Валентина Сехудони хавфли зарбалари билан ушлаб қола олди. У уни шу тариқа мағлуб этади ",- деди Конор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!