Ана ҳолос! Стадионга бормоқчи бўлгани учун ҳибсга олинган эронлик футбол мухлисаси ўзини ўзи ёқиб юборди
Эронлик футбол мухлисаси Сахар Ходаяри ўзини ўзи ёқиб юборганидан сўнг, касалхонада вафот этди.
Теҳронда Ходаяри эркак киши ниқобида стадионга ташриф буюрмоқчи бўлган, аммо қўлга тушиб қолган.
Суд жараёни кейинроққа қолдирилган. Таъкидланишича, у 6 ойдан 2 йилгача қамоқ жазоси ҳукми ўқилишини эшитиб қолган.
Суд залидан чиқиб, дарҳол ўзини ёқиб юборган. Бир неча кундан кейин, Ходаяри касалхонада вафот этди. У март ойида "Истиқлол" учрашувига йўл олмоқчи бўлганида ҳибсга олинган.
Маълумот учун, 1981 йилдан бери Эронда аёллар учун спорт мусобақаларига ташриф буюриш тақиқланган. Ушбу тақиқ ЖЧ-2018 стадионларидаги трансляциялар пайтида вақтинча олиб ташланди.
Фикрлар
Менимча мусулмон олами хам бу конуни ёкламаса керак.
Халкаро майдонларда куряпмиз-ку эронлик мухлисаларни.