Ана ҳолос! Хабиб Нурмагомедов менежерининг ишига энди АҚШ президенти Дональд Трамп аралашадими?

UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги  вақтинчалик чемпиони Колби Квоингтон  енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг менеджери Aли Aбдул Aзизнинг ҳаракатлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Aввало биз унинг исмини тўғри талаффуз қилишимиз керак, уни Aли Aбделослиз деб аташ лозим. Бу ландовур-террорист ўғри. У чегараси йўқ аҳмоқ, уни ҳали ҳам Қўшма Штатлардан чиқариб юборишмаганига ишонгим келмаяпти.

Мен Дональд Трампга телефон қилиб, у билан бу масалани муҳокама қилишга ҳозирлик кўраяпман. Бир неча ой ичида бу одам иккинчи марта кимнингдир юзига урмоқда.

Сизнинг хабарингиз борми билмадим. Лекин унга номусга тажовуз бўйича ҳам жиноий иш очилган. У UFC ходимасини тадбирлардан бирида зўрлашга уринган.

Бу одам ювинди ва бир қоп чиқинди. Мен тушунмаяпман нега уни ҳали ҳам четлатишмаган.

Бу йигит бир қатор жиноятлар содир этди. Бундан ташқари у ҳеч кимни ўлдирмаганлигига ким кафолат бера олади”,- деди Ковингтон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!