Ана Иванович: Бугун байрам!
Ads

Бугун сербиялик теннисчи Ана Иванович 30 ёшга тўлди.

Теннис оламининг энг гўзал теннисчиларидан бири бўлган Ана 1987 йилнинг 6 ноябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида дунёга келган.

commonwealth-bank-tournament-of-champions-110710-ivanovic-_-b

У профессиональ теннисдаги фаолиятини 2003 йилда бошлаган. Ана бу давр давомида WTA туркумидаги 15 турнирларнинг бош совринини қўлга киритган. Фаолияти давомида Иванович 15.519.787 АҚШ доллар мукофот пулини ишлаб топди.

Ана Иванович 2016 йилнинг июль ойида германиялик футболчи Бастиан Швайнштайгерга турмушга чиқди ва ўша йилнинг декабрь ойида теннисдаги фаолиятини якунлади.

Bastian-Schweinsteiger-marries-Ana-Ivanovic-for-the-second-time-in-two-days

Ҳозирда у турмуш ўртоғи билан Чикагода яшамоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда у она бўлиш арафасида

Sports.uz