Ана омад! Италия терма жамоаси Қатардаги мундиалга бориши кутилмоқда
ФИФА раҳбарияти Тунис миллий терма жамоасини Қатар мебонлигидаги жаҳон чемпионатидан четлатиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.
Бир неча манбалар халқаро ташкилотнинг кескин чора кўришига Тунис ҳукуматининг мамлакат футбол федерацияси фаолиятига аралашаётгани сабаб бўлаётгани айтилган. Чунки ёшлар ва спорт вазири Комил Дегиш федерацияси тарқатиб юборилиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган.
Айни пайтда Тунис мундиалдан четлатилган тақдирда унинг ўрнини қайси жамоа эгаллаши муҳокама қилинмоқда.
Le Parisien нашрининг ёзишича, Қатарга Италия терма жамоаси таклиф қилиниши мумкин. Чунки италияликлар жаҳон чемпионатига чиқолмаганлар орасида энг юқори рейтингга эга терма жамоа ҳисобланади.
Тунис жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Дания, Австралия ва Франция билан бир гуруҳдан жой олган.
Фикрлар