Ана холос! 33 ёшли Рамос Токио олимпиадасида иштирок этмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Рамос ўз олдига яна бир мақсадни қўймоқда.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи келгуси йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиб, унда ғолиб чиқмоқчи.
Маълумот учун, қоидага кўра Олимпиада ўйинларида бир терма жамоада 23 ёшдан катта 3 нафар футболчи иштирок этиши мумкин.
Фикрлар