Ана холос! Абрамовичга Тухелнинг иши ёқмаяпти!

Маълумотларга қараганда, “Челси” хўжайини Роман Абрамович жамоа кўрсатаётган ўйин ва қайд этаётган натижалардан қониқмаяпти.

Клуб мутасаддилари бош мураббий Томас Тухелни Роман Абрамович муҳокамага чақирмоқчи экани ҳақида огоҳлантирди.

Германиялик мутахассисдан қисқа фурсат ичида жамоада кузатилаётган салбий ўзгаришларга барҳам бериш вазифаси юклатилди.

“Челси” Англия чемпионатининг охирги уч учрашувдан иккитасида очко йўқотди. Дастлаб, “Манчестер Юнайтед” билан ўз мухлислари кўз ўнгида дуранг ўйнаган “аристократлар”, охирги баҳсда “Вест Хэм”га 2:3 ҳисобида ютқазди.

Бунинг оқибатида Томас Тухель шогирдлари мусобақа жадвалида учинчи поғонага тушиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!