Ана холос! Агар "Барселона" Рабьони сотиб олмаса, унга пул тўлайди
ПСЖ хавбеки Адриен Рабьо агар "Барселона"га ўтмаса, каталонияликлардан маълум миқдорда товон пули олади.
AS нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли франциялик футболчи ва “кўк-анор ранглилар” ўртасида ўзаро оғзаки келишув бўлган. Унга кўра агар “Барселона” футболчи билан шартнома имзолашдан бош тортса, бунинг учун товон пули тўлашига тўғри келади.
Таъкидлаш керакки, Рабьо айни дамда “Барселелона”дан йилига 15 млн евро маош талаб қилмоқда. Бундан ташқари у шартнома имзолагани учун бонус сифатида яна 15 млн евро сўрамоқда. Каталонияликлар эса унга бунча пул тўлашни хоҳлашмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Рабьо ой сўнггида эркин агентга айланади. Унга шунингдек “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, унинг ПСЖда қолиш варианти ҳам ҳақиқатга яқин.
Фикрлар