Ана холос! Агуэро фаолиятини якунлашга қарор қилди
"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, унинг бу қарорга келишига юрагидаги муаммолар сабаб бўлган. 33 ёшли голеадорга юрак аритмия ташхиси қўйилган. У бу хабарни келгуси ҳафта матбуот анжуманида расман эълон қилиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Серхио фаолияти давомида 808 та ўйин ўтказиб, 420 та гол ва 137 та голли узатма амалга оширган. Шунингдек, турли жамоаларда 18 маротаба соврин қўлга киритган.
Фикрлар