Ана холос! Анчелотти тез орада "Наполи"дан истеъфога чиқарилиши мумкин
"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти яқин вақтлар ичида истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра клуб президенти Аурелио де Лаурентис италиялик мутахассиснинг кеча "Ред Булл Зальцбург"га (1:1) қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этмаганидан ранжиган. Шу тариқа Анчелоттининг раҳбарият ва жамоадагилар билан муносабатлари ёмонлашган.
Маълумот учун, “Наполи” айни дамда А Серияда 7-ўринда, Чемпионлар лигаси “E” гуруҳида эса 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар