Ана холос! Англиялик жарроҳ Кейнни Евро-2020 да иштирок этолмаслигини айтди
Англиялик жарроҳ Крис Уилсон Англия терма жамоаси форварди Харри Кейннинг Евро-2020 да иштирок этиш имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
Унинг сўзларига кўра Кейн Европа чемпионатини ўтказиб юборади.
“Кейн ярим йил ва хатто ундан кўпроқ ҳам майдонга тушолмаслиги мумкин. Унинг тикланиш жараёни ҳақида гапирадиган бўлсам, у мавсумолди йиғинларигача соғаймайди. Кўпчилик уни апрель ёки майда сафга қайтишини айтмоқда, аммо, бу содир бўлса бундан ҳайрон қолган бўлардим”, - дейди Уилсон.
Фикрлар