Ана холос! Аргентиналик мураббий Мессини терма жамоадан ҳайдаш кераклигини айтди
Ads

Аргентиналик мураббийи Рикардо Карусо Ломбарди терма жамоа етакчиси Лионель Мессининг жаҳон чемпионатида кўрсатаётган ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.

“Месси 7та мураббийнинг бошини еди. Бу сафар Сампаолига босим қилиш учун атайин ёмон ўйин кўрсатаётган бўлиши ҳам мумкин. Мессини терма жамоадан хайдаш керак.

Лионель ҳар доим терма жамоада яқин дўстлари бирга ўйнашини истайди, энг зўр футболчилар эмас”, - дейди Ломбарди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018нинг дастлабки икки турида бор йўғи 1 очко тўплашди ва энди улар плей-оффга чиқишлари учун сўнгги турда Нигерияни мағлубиятга учратишлари шарт.