Ана холос! Аввалига "Барселона" ва "Манчестер Сити", энди эса ПСЖ ҳам International Champions Cup'да иштирок этмаслигини маълум қилди
Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ клуби ёзда ташкил этиладиган анъанавий Халқаро чемпионлар кубоги мусобақасида иштирок эта олмайди.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар мавсумлар оралиғида Осиё қитъасида 2та ўртоқлик учрашуви ўтказишлари белгилаб қўйилган. Ўз навбатида Халқаро чемпионлар кубогида иштирок этишган тақдирда улар Осиёда яна 2та ўйин ўтказишларига тўғри келар эди. Шу боис ПСЖ бу сафар ушбу турнирда қатнашмасликка қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бу сафарги Халқаро чемпионлар кубогида “Барселона” ва “Манчестер Сити” каби грандлар ҳам қатнашмаслиги маълум бўлган эди.
Маълумот учун, ПСЖ сўнгги 4та мавсумдан буён Халқаро чемпионлар кубогида мунтазам иштирок этиб келаётган эди.

Фикрлар