Ана холос! Азарга дарров янги жамоа топилди

“Реал” раҳбарияти Европа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин ёзда бир неча футболчи билан хайрлашишини маълум қилганди. Хусусан, Мадридда юлдузли ўйинларини намойиш қилолмаган Эден Азар ҳам трансферга қўйилди.

Маълумотларга қараганда, бельгиялик ярим ҳимоячини “Челси” ортга қайтаришни режалаштирмоқда. 2012-2019 йиллар давомида Азар лондонликлар етакчиси сифатида порлаган эди.

“Челси” раҳбарияти “Қироллик клуби” Азар учун талаб қилаётган 50 миллион еврони тўлашга тайёрлигини билдирмоқда.

Азар жорий мавсумда барча турнирларда 19 та учрашув ўтказиб, учта гол уришга эришди. Икки йил олдин 115 миллион еврога олинган футболчи асосий вақтини жароҳатларини даволатишга сарфламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!