Ана холос: “Барса” А Сериянинг қимматбаҳо юлдузи учун 10 миллион евро таклиф қилди
“Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямсни қўлга кирита олмаган “Барселона” унинг ўрнига янги ўйинчи олиш учун шошиляпти.
Каталонияликлар мўлжаллаган ҳужумкор футболчилардан бири Федерико Кьеза ҳисобланади. “Ювентус” бош мураббий этиб тайинланган Тиагго Мотта бу футболчи унга керак эмаслигини айтиб, таркибдан четлатганидан кейин Кьезага янги иш керак бўляпти.
Журналист Мирко ди Наталенинг ёзишича, Кьеза атрофидаги вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлаётган “Барселона” ўйинчи учун туринликларга 10 миллион евро таклиф қилди.
Кьеза “Фиорентина” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 26 ёшли бу футболчи уч йил муқаддам 70 миллион еврога баҳоланган.
Федерико ўтган мавсум 33 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳсобига тўққизта гол ва бир жуфт ассист расмийлаштириб қўйди.
Фикрлар