Ана холос! “Барса” Френки де Йонг рақамини бошқа ўйинчига бериб юборди

“Барселона” нидерландиянинг плеймейкер Френки де Йонг трансферини “Манчестер Юнайтед” билан келишиб бўлди.

Лекин ўйинчининг ўзи Манчестерга боришдан бош тортмоқда. Френки Каталония клубида ўйнамоқчи.

Шунга қарамай, “Барселона” бу трансферда қатъий турибди. Хусусан, каталонияликлар Френки де Йонгни АҚШ турнесига борадиган ўйинчилар рўйхатидан чиқарди. Бундан ташқари, клуб мутасаддилари плеймейкерга тегишли 21-рақамни  Ферран Торресга бериб юборди.

Френки де Йонгнинг кетиши клубга янги ўйинчилар – Франк Кесси ва Андреас Кристенсенни қайдномадан ўтказиш имконини беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!