Ана холос: “Барса” ҳайдаётган юлдуз Мадрид клубидан паноҳ топади
Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ёзда жамоа таркибида катта тозалаш қилади.
Кетиши керак бўлган ўйинчилар орасида 2012 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жорди Альба ҳам бор. 34 ёшли ҳимоячининг каталонияликлар билан шартномаси яна бир йил амал қилади.
Шунга қарамай, тажрибали футболчи ўзига янги жамоа топиши керак.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Альбага жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар “Атлетико” вакили Янник Карраскога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар “Барселона”ни Жорди Альбани Карраско трансферига қўшишга кўндирмоқчи. Бу вариант “Барса”га ҳам маъқул келиши айтилмоқда.
Чунки бу йўл орқали Хави Эрнандес ўзи истаган футболчини беш миллион евро арзонлаштиришга эришади.
Фикрлар