Ана холос! “Барса” юлдузи мадридлик рақибга ўтиб кетадиган бўлди
Жорий мавсум якунланиши билан “Барселона”нинг энг тажрибали футболчиларидан бири Жорди Альба Каталонияни тарк этиши кутилмоқда.
33 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси келаси йили ёзда якунланади. Бироқ, ҳамкорликни узайтириш бўйича клуб томонидан таклиф бўлмагани учун, Альба ёзда кетмоқчи.
Todofichajes нашри каталонияликлар сафини бир неча йилдан бери муносиб ҳимоя қилиб келаётган ўйинси ашаддий рақиблардан бири – “Атлетико”га кўчиб ўтиши кутилаётганини ёзди.
Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар бу ўйинчига ёзда шартнома беришга тайёр. 2012 йилдан бери “Барса”да ўйнаётган тажрибали футболчини 5 миллион еврога харид қилиш мумкин.
Фикрлар