Ана холос! Бельгия терма жамоаси Францияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишдан бош тортди

Бельгия терма жамоаси Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бунга Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес қарши бўлган. Унинг фикрича агар жамоаси ўртоқлик ўйинида Францияга имкониятни бой берса, бу Евро-2020 дан олдидан футболчиларга руҳий таъсир қилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, ушбу учрашув 2020 йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бундан ташқари, агар Бельгия ушбу ўртоқлик баҳсида Францияга ютқазиб қўйса, ФИФА рейтингида пешқадамликни бой бериши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sherbek Osginov
02/12/2019 19:05
Ana xolas nahotki Belgiya Frantsiyadan qorqayotgan bolsa