Ана холос: Бэйлнинг ҳар бир ўйини “Реал” учун 1 млн еврога тушган

Испаниянинг Аs нашри Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси  Гарет Бэйлнинг мадридликлар сафида ўтказган ўйинлари сони ва унинг учун сарф этилган пулларни ўзаро таққослаб кўрди.

Мадрид клуби 2013 йилда Бэйлни 100,7 млн евро эвазига сотиб олган. У шу вақт оралиғида 19 бор жароҳат олди.

Унинг маоши ва бошқа қўшимча суммалар билан Бэйл “Реал”га 168,6 млн еврога тушган. У ҳозирга қадар “бланкослар” сафида 159 та ўйинда майдонга тушган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Бэйлнинг “Реал”даги ҳар бир ўйини 1 060 377 еврога тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!