Ана холос: Биринчи ўйинда таркибга киритилмаган машҳур юлдуз “Барса”дан кетиши айтди!
“Барселона” янги мавсумнинг илк турида “Валенсия” майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Каталонияликларга ғалаба келирган голларга Роберт Леандовски муаллифлик қилди.
Биринчи тур учрашуви қайдномасига киритилмаган машҳур футболчи Илкай Гюндоған клубни тарк этишга қарор қилди.
Германиялик футболчи ўз қарорини клуб раҳбариятига ҳам айтди.
“Барселона” мутасаддилари тажрибали ярим ҳимоячини сотиб юборишга тайёр. Гюндоғанга Туркия ва Қатар чемпионатидан аниқ таклифлар бор.
Ўз даврида “Манчестер Сити” сардори сифатида кўплаб ютуқларни қўлга киритган Илкай Гюндоған 2023 йилнинг ёзида эркин агент мақомида Каталония суперклубига қўшилган эди. У “Барселона”га келганидан бери 51 та учрашувда қатнашиб, 4180 дақиқа ўйнаган ҳолда бешта гол ва 14 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар