Ана холос! Дибала
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Пауло Дибала бугун бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашуви доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли аргентиналик футболчи “шпорлар”га қарши ўйин қайдномасига киритилмаган. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Дибала “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтган машғулотларда иштирок этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, бугун туринликлар шунингдек Хуан Куадрадо, Бенедикт Хеведес, Андреа Бардзальи ҳамда Блез Матюидиларнинг ҳам хизматларидан фойдалана олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Тоттенхэм” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Минбар

Барча блоглар