Ана холос! "Эл-класико"дан олдин "Барселона" футболчисининг уйига ўғри тушди

“Барселона” ҳимоячиси Нелсон Семедунинг уйи бугун “Реал”га қарши бўладиган ўйиндан олдин тунаб кетилди.

Cadena SER нашри мухбири Анна Пунсининг хабар беришича ушбу ҳолат бугун Тошкент вақти билан соат 18:00 да содир бўлган. Бу пайтда футболчи уйда бўлмаган, “эл-класико”га тайёргарлик жараёнида меҳмонхонада бўлган.

Маҳаллий полиция эса соат 18:15 да бу ҳақда хабар топган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Реал” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!