Ана холос! Енгилмас боксчи фаолиятини якунламоқчи

  • 31 июль, 12:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бокс агенти, инсайдер ва маслаҳатчи Рик Глейзернинг маълум қилишича, 30 ёшли таниқли чарм қўлқоп устаси Жервонта Девис (30-0-1, 28 КО) профессионал боксчи сифатидаги фаолиятини якунламоқчи.

Tecno

"Жуда ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра, Балтиморнинг энг яхши боксчиларидан бири нафақага чиқмоқчи. Жервонта Девис мусобақаларда бошқа қатнашмайди. Айтишларича, у шунчаки боксдан чарчаган ва кетишга қарор қилган”, — деб ёзди Глейзер Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Девис 1 март куни ўтказилган бокс оқшомида Ламонт Роачга қарши рингга кўтарилиб, дурранг натижа қайд этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!