Ана холос! “Феррари”да ички низолар бошланди

Сайнс биринчи айланада Леклердан тажовузкорлик билан ўтиб кетди. Такрорий лавҳалар шуни кўрсатдики, Карлос Леклерга етарлича жой бермаган, натижада кичик тўқнашув пайдо бўлган. Пойгадан сўнг Леклер шеригининг ҳаракатларидан жуда норози бўлиб, шиналарни эҳтиёт қилишни олдиндан келишиб олганликларини айтди.

"Пойга бошида иккаламиз ҳам аниқ мақсадни қўйган эдик - шиналарни тежаш ва кейин ҳужум қилиш", - деди Леклер. "Карлос 14-айланада шиналарни тежамади ва албатта 1-қайрилишда мендан ўзиб кетиш имкониятига эга бўлди, бу мени жаҳлимни чиқарди, чунки Карлос режага амал қилмади".

Карлоснинг ҳаракатлари туфайли мен олди қанотимни шикастладим ва бу мен учун пойгани қийинлаштирди", - дея қўшимча қилди 16-рақамли пилот. “Мен унинг ҳаракатларини тушунмадим, чунки пойгадан олдин стратегия қанақа эканлиги аниқ айтилган эди, аммо бу унинг уй пойгаси, бундан ташқари, унинг келажакдаги карераси учун қийин вазият, шунинг учун у ўзини кўрсатишни хоҳлагандир, лекин мен у билан бундай курашиш керак бўлган одам эмасман.”

Карлос Сайнс Леклернинг гапларига норозилик билдирди.

"У тез-тез пойгадан кейин  майда нарсаларга шикоят қилади. Бизда янги шиналар бор эди, “Мерседес” эса аллақачон ишлатилган комплектларда ҳаракатланаётган эди, шунинг учун биз биринчи айланаларда ҳужумга ўтишимиз керак эди. Мен Шарлдан ўтиб кетдим, чунки ... у хато қилдими ёки жуда кўп шиналарни тежайдими, билмайман. Ва кейин мен Люисни деярли етиб олдим ва пит-стопда Расселдан деярли ўзиб кетдим. Мен фақат қилишим керак бўлган нарсани қилдим, мен пойгачиман. Ва у кўпроқ шиналарни тежашга қарор қилди ва охир-оқибат ўзини оқлади: у иккита юмшоқ тўпламдан фойдаланган ҳолда муқобил стратегия туфайли мени мағлуб этди.

Менга келсак, аксинча, биринчи давраларда ҳужум қилдим ва шинани тежамадим, шу туфайли охирги сегментни қаттиқ комплектли шиналарда ўтказдим ва бу ўзини оқламади. Жорж билан ҳам шундай бўлди, биз қаттиқ шиналарда секин юрганимизда, юмшоқ шиналардаги йигитлар биздан шунчаки ўтиб кетишди, тамом”,- деди испаниялик пойгачи Sky Sport нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!