Ана холос! Франция президентининг башорати тўғри чиқди

Франция президенти Эмманюэль Макрон ЖЧ-2022 нимчорак финалидан ўрин олган Польшага қарши ўйиннинг аниқ ҳисобини тахмин қилди.

Французлар 1/8 финалда Килиан Мбаппенинг дубли ва Оливье Жирунинг голи эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Польшанинг ягона жавоб голини эса Франция дарвозасига Роберт Левандовски киритди.

“Ўйлайманки, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонамиз! Левандовски ва Мбаппе, эҳтимол тарихни яратмоқчи бўлган Жиру ҳам гол уриши мумкин”, - деган эди Макрон ўйин олдидан Le Parisien нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!