Ана холос! Франция терма жамоаси аъзоси 5 йилга қамалиши мумкин
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби марказия ҳимоячиси Курт Зума можаролар марказига тушиб қолди.
ESPN тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли франциялик футболчи ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлгани учун жазога тортилади.
Гап шундаки, Зума мушукни калтаклаган. Воқеа унинг акаси Жоан томонидан суратга олинган, кейинчалик у видеони интернетга жойлаштирган.
Британия қонунларига кўра, Зума жиноий жавобгарликка тортилиши ва беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Фикрлар