Ана холос! Футболчилар пул сабаб қитъа чемпионатида ўйнашдан бош тортишмоқда
Гамбия терма жамоаси футболчилари Африка Миллатлар Кубоги бошланишидан бир неча кун олдин терма жамоа машғулотларини бойкот қилди. Гамбияликлар мамлакат футбол федерациясига ультиматум қўйишди. Қўйилган шартга кўра, футболчилар Африка кубогининг финал босқичига йўлланма олгани учун бериладиган бонуслар тўланмагунча машғулотларга қатнашмайди, деб хабар бермоқда L’Equipe.
Шу тариқа, Гамбия терма жамоаси футболчилари федерациядан бутун жамоа учун тахминан 500 минг доллар талаб қилишмоқда. Гамбия футболи мутасаддилари футболчиларнинг шартларини қабул қилишдан бошқа чораси қолмаган. Бироқ мамлакат спорт вазири ўйинчиларни бойкот қилгани ҳақида омма олдида гапирди ва федерация йиғинда қатнашгани учун уларнинг ҳар бирига 5 минг евро тўлаганини таъкидлади. Шунингдек, у бу ҳолат "Африка футболига хос" эканлигини айтди.
Фикрлар